"Пахтакор": Чемпионлар Лигасини дуранг билан бошладик

"Трактор" билан кечган голларга бой баҳсда 3:3 ҳисобида дуранг натижа қайд этилди.

Мазкур ўйинда Питер Хюистра асосий таркибда тажрибали футболчиларга ишонч билдирди. Биринчи бўлимда устунлик жамоамиз тарафида бўлди. Рашидов, Дердийок ва Черан тарафидан берилган аниқ зарбалар йўлига рақиб дарвозабони Ахбори ғов бўлишни уддалади. Рақибдан эса Хонзода ва Бобойининг зарбалари хавфли кўриниш ҳосил қилди.

Иккинчи бўлим бошида табризликлар тезкор икки гол уришга эришишди. Дастлаб Анзур Исмоиловнинг қўлига тўп теккани учун белгиланган пенальтидан Дежага унумли фойдаланди. 56-дақиқада Қувватов билан бирга-бир чиқиб борган Аббосзода кучли зарба билан орадаги фарқни оширди. Шундан кейин майдонга туширилган Йўлдошев, Эркинов, Муҳиддинов ва Холматов ўйинни кескин ўзгартиришга ҳисса қўшишди. Дастлаб Эркиновдан тўпни қабул қилиб олган Черан 16 метрлардан дарвозани аниқ нишонга олди. 75-дақиқада Сайфиев узатган тўпдан кейин Муҳиддинов 25 метрлардан тўпни дарвозага жойлади - 2:2. 82-дақиқада тўп учун охиригача курашган Эркинов жамоамизни олдинга олиб чиқди. Афсуски, 85-дақиқада дарвозамизга белгиланган иккинчи пенальтидан Аббосзода фойдаланди ва баҳс 3:3 ҳисобида якунланди.

"ПАХТАКОР" - "ТРАКТОР" - 3:3 (0:0)
14 апрель. Шаржа. "Шаржа" стадиони.
Ҳакамлар: Жумпеи Иида (Япония), Осаму Номура (Япония), Абу Бакр Амри (Оман), Ҳуссайн Абу Яҳё (Ливан).
Назоратчи: Жассим Муҳаммад (Қатар).
Комиссар: Кемел Токабаев (Қирғизистон).
"Пахтакор": Қувватов, Алижонов (Йўлдошев, 57), Анзур Исмоилов, Кримец, Сайфиев, Аброр Исмоилов, Собирхўжаев (Муҳиддинов, 68), Турғунбоев (Эркинов, 57), Рашидов (Холматов, 68), Черан, Дердийок.
"Трактор": Муҳаммадризо Ахбори, Муҳаммадризо Хонзода, Ҳади Муҳаммади, Акбар Имани (Ҳамид Буҳамдан, 80), Пейман Бобойи (Саид Васеи, 75), Саман Наримонжаҳон, Меҳди Тикдари, Мейсам Темурий, Ашкан Дежага (Муҳаммад Қодирий, 80), Муҳаммад Аббосзода (Асади, 87), Милад Фахриддини.
Голлар: Дежага, 53-пен - 0:1. Аббосзода, 56 - 0:2. Черан, 69 - 1:2. Муҳиддинов, 75 - 2:2. Эркинов, 82 - 3:2. Аббосзода, 85-пен - 3:3.
Огоҳлантиришлар: Хонзода, 23. Анзур Исмоилов, 52. Дежага, 78. Темурий, 82. Кримец, 84. Қодирий, 90+4.

Ўқилган: 2826
Осиё Чемпионлар лигаси Пахтакор

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича