ФИФA координатори Aндрей Вашкевич Ўзбекистонга ташриф буюрди

ФИФA вакили Aндрей Вашкевич бугун Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбарияти билан учрашиб, ЎФA ҳузурида ташкил этилиши режалаштирилаётган ўқув-машғулот базасининг қурилиш режаси билан танишди. Ушбу лойиҳа учун ҳукуматнинг тегишли қарорига кўра ажратилган 12 гектар ер майдони кўздан кечирилиб, лойиҳа режаси ва чизмалари атрофлича ўрганиб чиқилди.

Aндер Вашкевич келгуси 3 кун мобайнида ҳам Тошкент вилоятида бўлиб, янги ўқув базасига тегишли ҳужжатларни расмийлаштиришда иштирок этиши режалаштирилган

Лойиҳага асосан табиий чимга эга 6 та ва 1 та сунъий футбол майдони, ангар типидаги футзал майдони, 150 ўринли меҳмонхона мажмуаси, 700 кв.м. майдонга эга спорт заллар, мини-футбол ва соҳил футболи билан шуғулланиш учун 1 та алоҳида майдон, 150 кишига мўлжалланган ресторан, 130 кишилик анжуманлар зали, шунингдек, кутубхона, музей ва дам олиш масканлари қуриб битказилади.

Шунингдек, мазкур ҳудудда фунционал диагностика, спортчиларни соғломлаштириш ва реабилитасияси учун замонавий спорт тиббий марказини ташкил қилиш ва зарур тиббий асбоб-ускуна ва жиҳозлар билан таъминлаш мақсадида спорт тиббиёти маркази фаолияти йўлга қўйилади.

Ўқилган: 1306
ЎФА фаолиятига доир ФИФА фаолиятига доир

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича