ЎзПФЛ Coca-Cola Суперлига учрашувлари таҳлили бўйича манфаатли янги лойиҳани ишга туширди

2020 йилги мавсумда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Суперлига учрашувлари ҳамда футболчиларининг ўйинлари бўйича чуқурлаштирилган статистик маълумотларни олиш учун спорт аналитикаси билан шуғулланувчи InStat компанияси билан ҳамкорлик қилганди. Ушбу ҳамкорлик доирасида Coca-Cola Суперлига клублари ўз ўйинлари ҳамда футболчиларининг чуқурлаштирилган статистик малумотларни ЎзПФЛ томонидан бепул олиш имкониятига эга бўлганди.

Бу йилдан бошлаб ЎзПФЛ статистик маълумотлар ва ўйинлар таҳлили билан шуғулланувчи маҳаллий мутахассислар билан ҳамкорлик бошлади. Эндиликда Coca-Cola Суперлига ўйинларининг батафсил таҳлили, футболчиларнинг майдондаги ҳаракатлари, уларнинг жисмоний фаоллиги, фойдалилик кўрсаткичлари, рақиб билан яккакурашлардаги устунлиги борасида аналитик материаллар ўзимизнинг мутахассислар томонидан тайёрланади. Шунингдек, ҳар бир учрашувдан видеотаҳлил амалга оширилади.

Ўтган йилда бўлгани каби Суперлига клублари ўз ўйинлари ҳамда футболчиларининг чуқурлаштирилган статистик малумотларини бепул қабул қилиб олади. Бундаги барча ҳаражатлар ЎзПФЛ томонидан қопланади. Эндиликда Россия ёки бошқа хорижий компаниялар билан қиммат шартномалар имзолаш ҳожати бўлмайди.

ЎзПФЛ мазкур ишни февраль ойида бошлаган бўлиб, март ойи давомида уни синовдан ўтказди. Режага кўра, бу борада 2020 йилги ҳаражатлар 2021 йилдан бошлаб 40 фоизгача қисқаради. Шунингдек, ўзимизнинг мутахассислар учун қўшимча хизмат таърифлари яратилади. Яқин келажакда айнан шу соҳага ихтисослашган мутахассислар кўламининг кенгайиши учун замин яратилади.

Маълумот учун, футбол учрашувларининг чуқур ва кенг таҳлили мураббийлар учун жамоанинг кучли ва бироз оқсаётган жиҳатларини яққол билиб олиш, ҳар бир рақибга нисбатан алоҳида тактика тузиш, ўйинчиларнинг устун ва камчилик жиҳатларини аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш ишларида катта кўмак беради.

Ўқилган: 1284
ПФЛ фаолиятига доир

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича