Терма жамоа йиғинлари тугаб, клублар мавсми бошланди. Яқин орада эса Чемпионлар лигаси чорак финал баҳслари давом этади. Бу мусоқа мухлисларни доимо хурсанд қилган. Қизиқарли ўйинлар, чиройли голлар. Бугун ушбу мусобақанинг энг яхши тўпурарлари ҳақида суҳбатлашамиз.

Карим Бензема (126 ўйин, 70 та гол)

Охирги вақтларда энг кўп тилга олинаётган футболчилардан бири Бенземадир. Кўпчилик мутахассислар Роналду бўлмаганда Бензема қанча гол уриши борасида ўз тахминларини билдиряпти. У Роналдунинг соясида қолиб кетган эди. Шунда ҳам Чемпионлар лигасида ўз ҳисобига 70 та голни ёзиб қўя олди. 4 марта ушбу мусобақада ғолибликни қўлга киритган. Карим сўзсиз замонамизнинг энг совриндор француз футболчиларидан биридир. У яна 2-3 мавсум юқори даражада тўп сура олади.

Рауль (142 ўйин, 71 гол)

“Реал” тарихидаги яна бир муҳим футболчилардан бири. Рауль дастлаб “Атлетико” системасида таълим олган. Орадан 2 йил ўтиб, “Қироллик клуби”га ўтди ва у ерда 18 йил давомида тўп сурди.Бу вақт оралиғида у бирор марта ҳам Қирол кубогини қўлга кирита олмади. Лекин уни ўрнига 3 марта Чемпионлар лигасида зафар қучди. Миш-мишларга қараганда Зидандан кейин айнан Рауль “Реал”ни бошқариши мумкин. Лекин у ҳозирда “Кастилья” мураббийи ва бу ишидан қониқяпти.

Батафсил ўқиш учун ссилкага босинг