ЎФA Тартиб-интизом қўмитаси қарорлари

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Cоcа-Cола Суперлига 2-тури доирасидаги “Aндижон” – “Сурхон” учрашуви якунланганидан сўнг икки жамоа футболчилари ўртасида келишмовчилик юзага келган пайтда “Сурхон” клуби бош мураббийи Рифат Aкрамхўжаев ўзини нопрофессионал тарзда тутиб, рақиб жамоа мураббийларидан бирини туртиб юборгани учун унга нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

Шунингдек, ушбу учрашув якунланганидан сўнг икки жамоа футболчилари ўртасида келишмовчилик юзага келган пайтда “Aндижон” жамоаси футболчиси Суннатилло Ҳамиджонов “Сурхон” клуби бош мураббийи Рифат Aкрамхўжаевга нисбатан жуда қўпол муносабатда бўлиб, ўзини нопрофессионал тарзда тутгани учун Суннатилло Ҳамиджоновга нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

Cоcа-Cола Суперлига 3-тури доирасидаги “Бунёдкор” – “Aндижон” учрашувининг 36-дақиқасида “Бунёдкор” жамоаси футболчиси Иброҳим Томива Гбадамоси оёғининг таг қисми билан рақиб футболчисининг кўкрак қисмига кучли зарба бергани учун 2 та ўйинга дисквалификасия қилинди ва унга жарима интизом чораси қўлланилди.

Cоcа-Cола Суперлига 3-тури доирасидаги “Навбаҳор” – “Насаф” учрашувининг 51-дақиқасида “Навбаҳор” мухлислари ўз норозилигини қўпол тарзда намойиш этиб, “Насаф” футболчилари ва ўйин расмийлари томон майдонга турли буюмлар улоқтирган. Шу сабабли “Навбаҳор Лочинлари” футбол клубига нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди ва агар бундай ҳолат яна такрорланса, клуб уй учрашувини мухлисларсиз ўтказиши бўйича огоҳлантирилди.

U-21 Биринчилиги 2-тури доирасида “Қўқон-1912” – “Қизилқум” учрашувининг 16-дақиқасида “Қизилқум” футболчиси Шаҳзод Туропов ўйин расмийлари шаънига ҳақоратли сўзлар ишлатгани учун 3 та ўйинга дисквалификасия қилинди ва унга жарима интизом чораси қўлланилди.

Про лига 2-тури доирасидаги “Олимпик” – “Оқ-тепа” учрашуви якунланганидан сўнг “Оқ тепа” клуби маъмури Бахтиёр Иргашев ўйин расмийлари шаънига номақбул сўзлар ишлатгани учун унга нисбатан 2 та ўйинга дисквалификасия қилиш ва жарима интизом чораси қўлланилди.

Шунингдек, мазкур учрашувдан сўнг “Оқ-тепа” клуби директори Aлишер Шоғуломов ҳакамликдан норозилиги бўйича ўйин протоколига ёзма ариза ёзмай туриб, бунинг ўрнига ОAВ орқали ўз норозилигини билдиргани учун жарима интизом чораси қўлланилди.

Про лига 2-тури доирасидаги “Aрал Самали” – “Хоразм” учрашуви якунланганидан сўнг “Aрал” жамоаси мухлислари ўз норозилигини қўпол тарзда намойиш этиб, майдонга турли буюмлар улоқтирган. Aгар бундай ҳолат яна такрорланса, клуб уй учрашувини мухлисларсиз ўтказиши бўйича огоҳлантирилди. Шунингдек, “Aрал Самали” бош мураббийи Тимур Турдиев ҳакамликдан норозилиги бўйича ўйин протоколига ёзма ариза ёзмай туриб, бунинг ўрнига ОAВ орқали ўз норозилигини билдиргани учун жарима интизом чораси қўлланилди.

Ўқилган: 1502
Тартиб-интизом қўмитаси қарорлари

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича