Football Whispers нашри Ла Лига тарихидаги барча даврларнинг энг яхши футболчиларини аниқлади. Рўйхат қуйидагича
10. Ладислав Кубала
Гап дунёнинг энг яхши чемпионатларидан бири ҳақида кетаётган экан, шунчаки рўйхатни олиб, тузиб бўлмайди. Энг яхшиларни синчковлик билан саралаш лозим. Демак, рўйхат Кубаладан бошланади. Ладислав 50-йилларда порлаган эди. 1951 йилда “Барселона” сафига келиб қўшилган футболчини ҳеч ким танимас эди. Вақт ўтиб, у барчанинг меҳрини қозона олди.
Биринчи мавсумида 26 та тўп киритди. Дастлабки уч мавсумида Кубала икки марта Испания чемпионлигини ва уч марта Испания Кубогини қўлга киритди. “Барса”даги фаолияти давомида 280 та гол ва 11 та совринга эга чиқди.
9. Икер Касильяс
Икер – рўйхатдаги ягона дарвозабон. Жаҳон чемпиони ва икки карра Европа чемпиони 18 ёшида “Реал”да дебютини ўтказган. Чемпионлар лигасида майдонга тушган энг ёш дарвозабонга ҳам айланган ва кубокни қўлга киритган.
Касиляс “Қаймоқранглилар” сафида 725 ўйинда майдонга тушган. Унинг ҳисобида 177 та қуруқ ўйин мавжуд (Ла Лигадаги учинчи энг яхши кўрсаткич), совринлари – 3 марта Чемпионлар лигаси, 5 марта Испания чемпионлиги ва икки марта Испания Кубоги.
8. Рауль
Рауль – “Реал” тарихидаги иккинчи энг яхши тўпурар. 15 ёшида “Атлетико”дан “Реал”га ўтган. У жамоа тарихидаги энг ёш футболчи эди ва биринчи голни собиқ жамоаси дарвозасига жойлаган. Биринчи мавсумидаёқ Испания чемпионлигини қўлга киритган ва индивидуал соврин билан тақдирланган.
Рауль фаолияти давомида 6 марта Испания чемпионлигини қўлга киритган ва 3 марта Чемпионлар лигасида зафар қучган.
7. Дани Алвеш
Енди ҳимоячиларга навбат. Сўзсиз Алвеш тарихдаги энг яхши ўнг қанот ҳимоячиларидан бири бўлган. “Барса”га ўтган Дани алмаштириб бўлмас футболчига айланди. 2008 дан 2016 йилгача 3 марта Чемпионлар лигаси, 6 марта Испания чемпионати ва 5 марта Испания Кубогида ғалаба қозонган.
Унинг ҳисобида 400 та ўйин мавжуд ва ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам бир хилда ҳаракат қилган кам сонли футболчилардан бири.