Лапортанинг аввалги президентлиги ва иккинчи келишини таққослаймиз. Каталония жамоаси президенти сайланиши ўтган ҳафтанинг асосий воқеасига айланди. Лапорта “Кўк-анорранглилар” учун бегона эмас.

Бошқалардан кўра кўпроқ овоз тўплаши унга билдирилаётган ишончнинг катталигидан далолат.

Биринчи бор “Барса”га келиши

2003 йил 15 июндаги бўлиб ўтган сайловда 41 ёшли раҳбар 52,7% (27138 овоз) тўплаб ғолиб чиққан эди. Иккинчи ўринда Луис Бассата 31,87% (16412 овоз) турган эди.

Лапорта фаол равишда ишга киришди. “ПСЖ”дан Роналдиньо 32,25 млн евро эвазига харид қилинди. Франк Райкаард жамоа мураббийига айланди. “Барселона” охирги олти йиллик танаффусдан сўнг Ла Лига чемпионлигини қўлга киритиш учун қўлидан келган ҳамма ишни қилди. 2004/05 йилги мавсумда Самуел Этoʻо ва Деку харид қилинди. Бир йилдан сўнг Чемпионлар Лигаси финалида “Арсенал” таслим этилди.

2006/07 йилги мавсумда ЮНИCЕФ билан шартнома имзоланди.  Жамоа иқтисодий томонлама ҳамкорлик қиладиган бўлди. Клуб ўша вақтда “Клубданда ортиқроқ” ғоясини илгари сура бошлади.

Батафсил ўқиш учун ссилкага босинг