Спорт фаоллари муносиб тақдирланишди

Хабар берганимидек, Президентимизнинг 2020 йил 30 октябрдаги «Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» ПФ-6099 фармони ижросини таъминлаш мақсадида МОҚ ходимлари ўртасида ҳафтанинг дам олиш кунлари спорт турлари бўйича турнирлар ўтказиб борилади. Бугун бу борада биринчи чорак сарҳисоби ўтказилиб, унда фаол бўлган ходимлар тақдирланишди.

Январь ойидан бошлаб шу пайтгача стол теннис, бадминтон, тош кўтариш каби спорт турлари бўйича беллашувлар ўтказиб келинди. Барча мусобақа сарҳисоб қилиниб, уларда ғалаба қозонган МОҚ ходимлари бугун тақдирланишди. Ушбу тадбирда МОҚ раиси Рустам Шоабдураҳмонов, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов, МОҚ раиси ўринбосари Азизжон Камилов иштирок этишди.

“Муҳтарам юртбошимиз бошчилигида Қўмитамиз илгари сураётган соғлом турмуш тарғиботида фаол иштирок этаётганингиз учун самимий миннатдорчилик билдирамиз. Мана шундай фаолликни сусайтирманглар. Насиб қилса, бу ташаббусни келажакда янада ривожлантирамиз. Барчангизга кириб келаётган Наврўз айёми муборак бўлсин”, – деди МОҚ раиси.

Якунда мусобақаларда ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олган ходимларига дипломлар тақдим қилинди. Энг яхши натижа кўрсатган ходимлар Маҳмуд Тоштемиров ва Саида Имангалиева ғалабалари учун пул мукофотлари билан рағбатлантириладиган бўлди.

Ўқилган: 2376
UFF.uz Спорт

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича