"Машъал" билан ўйиндан кейин "Пахтакор" бош мураббийи матбуот анжуманида қатнашди.
- Биз яна учта гол урдик ва навбатдаги уч очкони қўлга киритдик. Дарвозамиз дахлсизлигини сақлаб қолганимиздан хурсандмиз. Ўз майдонимиздаги биринчи ўйин доим катта аҳамиятга эга. Ўйинни яхши бошладик ва тўпни назорат қилдик. Рақиб дарвозаси олдида тез-тез ҳужумлар уюштирдик. Биринчи голдан сўнг ўйин суръатини туширган ҳолда осонроқ ўйнашга ўтдик, десам муболаға бўлмайди. Ҳисобдан ҳам, ўйиндан ҳам қониқдим. Эндиликда АГМК билан ўйинга тайёргарлик кўрамиз.
Янги келган футболчиларнинг жамоага мослашиши осон эмас. Сардор Рашидов, Азиз Турғунбоев, Шерзод Темиров мослашиш жараёнини бошидан ўтказмоқда. Бунинг учун кўпроқ меҳнат қилиш керак. Лекин уларнинг ҳаракатлари мени хурсанд қилмоқда.
Дердийок бугун гол ура олмади. Жамоангизда шундай ҳужумчи бор экан, ҳар доим рақиб ҳимоячиларини саросимада ушлаб тура оласиз. У жамоа учун катта меҳнат қилди.
Ҳар бир ўйин ўртасида катта фарқ бўлади. Бугун мени хурсанд қилгани илк дақиқадан бошлаб футболчилар ўзларининг энг яхши жиҳатларини кўрсата олишди. Лекин АГМК кучли рақиб, улар билан ўйин бошқача кечиши мумкин.
Питер Хюистра: Натижа ҳам, ўйин ҳам мени қаноатлантирди
Ўқилган: 3884