МОҚ раиси дзюдочиларимизнинг Токио Олимпиадасига тайёргарлик режалари бўйича суҳбатлашди

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раиси Рустам Шоабдураҳмонов бошчилигидаги мутасаддилар бугун Ўзбекистон дзюдо федерациясига ташриф буюришди. Федерация мутасаддилари, спортчи ва мураббийлар билан учрашувда Токио Олимпиадасига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди.

Ташрифда МОҚ раисига Қўмита Бош котиби Ойбек Касимов, МОҚ раиси ўринбосари, Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камилов ҳамроҳлик қилди. Рустам Шоабдураҳмонов спортчиларимиз билан суҳбатлашар экан, уларнинг кайфияти, Тошкент “Катта дубулға” турниридан кейинги ҳолати билан танишиб чиқди.

“Авваламбор, пойтахтимиздаги муносиб иштирокингиз учун барчангизга самимий миннатдорчилик билдириб ўтмоқчиман. Сизлар юртимиз шаънини муносиб ҳимоя қилдингиз. Келгусидаги мусобақаларда ҳам ўз ғалабаларингиз билан халқимиз ва мухлисларимизни хурсанд қилишингизга тилакдошмиз”, – деди МОҚ раиси.

Тадбир давомида Тошкент “Катта дубулға” турнири ва шу пайтгача федерацияда муносиб хизмат кўрсатиб келган бир гуруҳ мутасаддиларга МОҚ ва Ўзбекистон дзюдо федерациясининг ташаккурномалари тақдим қилинди.

Суҳбатда асосий терма жамоамизни Токио Олимпиадасига муносиб тайёрлаш, Халқаро дзюдо федерациясининг янгиланган тақвими асосида керакли мусобақалар ва халқаро ўқув-машғулот йиғинларида иштирок этиш бўйича режалар муҳокама қилинди.

Ўқилган: 1965
UFF.uz Спорт

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича