ОФК Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи бўлиб ўтадиган шаҳарлар номини маълум қилди.
Унга кўра, "Пахтакор" ўрин олган "В" гуруҳи ўйинлари БААнинг Шаржа амирлигида ўтказилади. Беллашувлар 14-29 апрель кунлари бўлиб ўтади. Гуруҳ босқичини жамоамиз Эроннинг "Трактор" клубига қарши ўйин билан бошлайди. Иккинчи турда плей-офф ғолиби билан тўқнаш келамиз. Кейин эса "Шаржа" билан учрашув бўлиб ўтади. Тақвим билан танишиб олинг.
1-тур, 14 апрель
"Пахтакор" - "Трактор"
2-тур, 17 апрель
Плей-офф ғолиби - "Пахтакор"
3-тур, 20 апрель
"Шаржа" - "Пахтакор"
4-тур, 23 апрель
"Пахтакор" - "Шаржа"
5-тур, 26 апрель
"Трактор" - "Пахтакор"
6-тур, 29 апрель
"Пахтакор" - плей-офф ғолиби
"Пахтакор": Чемпионлар Лигасида гуруҳимиз ўйинлари Шаржада ўтказилади
Ўқилган: 12438