Иккита тўп фарқи билан олдинда борган “Насаф” якунда мағлубиятга учради

Coca Cola Суперлига 1–тур доирасидаги яна иккита ўйин якунига етди. Турнинг марказий учрашуви ҳисобланган “Насаф” – “Пахтакор” баҳси кутилганидек қизиқарли ва муросасиз кечди. “Шерлар” дарвозасини икки бор нишонга олган қаршиликлар аввалига пенальти эвазига тўп ўтказиб юборишиб, ҳисобни қисқартиришди. Кўп ўтмай Акмал Мозговой кутилмаганда ўз дарвозасини нишонга олиб қўйди. Ўйин тугашига уч дақиқа қолганда эса тошкентликлар ўзлари учун муҳим бўлган ғалаба тўпини киритишди.

“Бунёдкор” эса ўз майдонида Ибраҳим Гбадамоси томонидан урилган ягона гол эвазига мавсумнинг илк ўйинида уч очко ишлаб олди.

Coca Cola Суперлига.  1-тур
БУНЁДКОР – МАШЪАЛ – 1:0
Тошкент. "Бунёдкор" стадиони. 1403 томошабин.
Ҳакамлар: Рустам Лутфуллин, Александр Сидоров, Тимур Галеев, Тўрабек Суюнов
Назоратчи: Равиль Шаяхметов
Комиссар: Лазиз Қўчқоров
Гол: Ибраҳим Гбадамоси, 49 (1:0)
"Бунёдкор": Равшан Ягудин, Давронжон Эргашев, Суннатилла Абдуллажонов, Санжар Рашидов (Фаррух Икромов, 76), Хуршид Ғиёсов, Лутфулла Тўраев, Одилжон Абдураҳмонов (Суҳроб Иззатов, 90+2), Нурилло Тўхтасинов, Улуғбек Абдуллаев, Абдулла Абдуллаев, Ибраҳим Гбадамоси (Шаҳбоз Эркинов, 80).
"Машъал": Ботир Носиров, Зафарбек Акрамов (Аббос Шодмонов, 87), Нажмиддин Нормуродов, Ифеани Ифеани, Дониёр Усмонов (Укеме Мичел Уильямс, 55), Ҳумоюн Муртазоев, Жамолиддин Убайдуллаев (Худоёрхон Саъдуллаев, 73), Сардор Абдураимов, Сирожиддин Қўзиев, Самандар Шукуруллаев, Муҳаммад Йўлдошев.
Огоҳлантиришлар: Санжар Рашидов, 52, Давронжон Эргашев, 61 - Ҳумоюн Муртозаев, 75
Четлатиш: Муҳаммад Йўлдошев, 82 (қизил карточка).

НАСАФ – ПАХТАКОР  - 2:3 (1:0)
Қарши . "Марказий" стадион. 11812 томошабин.
Ҳакамлар: Илгиз Танташев, Андрей Цапенко, Ҳусниддин Шодмонов, Илья Илин
Назоратчи: Марат Исмоилов
VAR ҳаками: Азиз Асимов
VAR ассистент: Жаҳонгир Саидов
VAR назоратчи: Фарҳод Абдуллаев
Оператор: Шохруз Хўжаев
Комиссар: Зоҳиржон Акрамхонов
Гол: Шоҳмалик Комилов, 35 (1:0), Шокир Йўлдошев, 61 (2:0), Сардор Рашидов, 72 пен. (2:1), Акмал Мозговой, 81 ўз дарв. (2:2), ИбраҳимҲалил Йўлдошев, 87 (2:3)
"Насаф": Абдувоҳид Неъматов, Ҳусниддин Алиқулов, Шокир Йўлдошев ( Муҳриддин Зоиров, 89), Жўрабек Маннонов, Ҳусайн Норчаев, Акмал Мозговой, Шерзод Насруллаев, Шоҳмалик Комилов (Сухроб Нуруллоев, 80), Ойбек Бозоров, Марко Станоевич, Умарбек Эшмуродов.
"Пахтакор": Санжар Қувватов, Хожиакбар Алижонов (ИброҳимҲалил Йўлдошев, 69), Анзур Исмоилов, Сардор Рашидов, Азизбек Турғунбоев (Ҳожимат Эркинов, 46), Эрен Дердийок, Драган Черан (Шароф Муҳитдинов, 66), Егор Кримец, Аброрбек Исмоилов, Сардор Собирхўжаев, Фаррух Сайфиев.
Огоҳлантиришлар: Шоҳмалик Комилов, 74, Жўрабек Маннонов, 83 - Аброрбек Исмоилов, 22, Драган Черан, 40, Егор Кримец, 48.

Ўқилган: 2256
Ўзбекистон. Суперлига

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича