Фарҳод Бекмуродов: Суперлига анча қизиқарли ўтади ("ИнтерФутбол" блоги)

Суперлига баҳсларига старт берилишига ҳам оз муддат қолди. Барча жамоалар қатори турнирга муносиб тайёргарлик кўриш мақсадида, «Қўқон-1912» ҳам машғулотларга зўр берган. Клуб таркибини камсонли, аммо сифатли футболчилар билан бойитмоқда. Булардан бири - «Андижон»нинг собиқ ўйинчиси Фарҳод Бекмуродовдир. Футболчи биз билан кечган суҳбатда «Андижон»дан кетиш сабаблари ва янги жамоасидаги таассуротлари билан ўртоқлашди.

- Янги жамоангиз - «Қўқон-1912»нинг йиғин жараёни қандай таассурот қолдирмоқда, жамоага киришиб кетишда қийналмаяпсизми?

- Йиғин яхши ўтяпти, кунига икки маҳалдан машғулот олиб боряпмиз. Жамоага яхши киришиб кетдим. Худога шукр, жамоадошларим мени илиқ қарши олишди.

- Сизни узоқ йиллар «Андижон» сафида кузатдик, бу жамоа билан оғир кунларни бошдан кечирдингиз. Аммо бу йилдан барчаси бошқача бўлиши мумкин эди. Клубдан кетишингиз сабабини қандай изоҳлайсиз?

- Тўғри, жамоада қийин давр-ларда ҳам тўп сурдим ва клубни оғир аҳволда ташлаб кетмадим. Агар ҳисоблаб чиқсак, «Андижонда» нақ 7 йил тўп сурдим. Жамоадан кетишимга тўхталадиган бўлсам, менга клубдагилар томонидан аниқ таклиф бўлмади. Фақат жамоа бош мураббийи Отабек Ғуломхўжаев таклиф қилиб, келгуси режаларим қандайлигини сўради. Олдимда бошқа жамоалардан таклифлар борлигини, уларни кўриб чиқаётганлигимни ва барчаси деярли ҳал бўлиб қолганини айтдим. Шундан кейин ҳам айрим жамоаларимиздан таклифлар тушди.

- Нега айнан «Қўқон-1912»ни танладингиз?

Бунга кўпроқ клуб бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов сабабчи бўлди. Ушбу мутахассис уч йилдан буён ўзи ишлаган жамоаларга таклиф қиларди, лекин айрим сабабларга кўра боролмасдим. Мана, бу йил бирга ишлаш насиб қилган экан.

- Машғулот ва ўртоқлик учрашувларида ўз имкониятларингизни тўлиқ намойиш эта оляпсизми?

- Имкон қадар бор кучимни сарфлаяпман, шу орқали асосий таркибга киришга интиляпман. Мақсадим - янги мавсумда жамоа­га кўпроқ ёрдам бериш ва мураббийлар ишончини оқлаш.

- «Андижон»да кечган фаолиятингиз ва у ерда қолган таассуротлар ҳақида сўзласангиз.

- Таассуротларимни бир сўз билан ифодалаб беролмайман. Бу жамоа билан биргаликда яхши ва ёмон кунларни бошдан кечирдик. Озми, кўпми мухлисларга эга бўлдим, халққа танилдим, ўзига яраша тажриба орттирдим. Умуман олганда, футболчи бўлиб етишишимга сабабчи бўлган «Андижон» жамоасига барчаси учун раҳмат айтаман.

- «Андижон»да ёш мутахассис Отабек Ғуломхўжаев билан оз бўлсада ишладингиз. Нима деб ўйлайсиз, ушбу мураббий клубни кутилган даражада бош­қара оладими?...


Давоми бор. Ушбу СУҲБАТни тўлиқ ҳолда InterFUTBOL.uz сайтида ўқишингиз мумкин...

Ўқилган: 1304
Блоглар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича