Суперкубок олдидан матбуот анжуманида Кримец, Рашидов, Алиқулов ҳамда Неъматов қатнашади

Хабарингиз бор, 6 март куни Ўзбекистон Суперкубоги учун учрашув ўтказилади. Унда амалдаги чемпион “Пахтакор” ва вице-чемпион “Насаф” клублари ўзаро баҳс юритади. Учрашув Самарқанд шаҳридаги “Динамо” стадионида бўлиб ўтади ва соат 16:00 да старт олади.

Эртага – 5 март куни ҳар икки клуб расмийлари иштирокида ўйинолди матбуот анжумани ташкил этилади. Анжуманда даставвал “Пахтакор” бош мураббийи Питер Хюистра иштирок этади. Унга Егор Кримец ва Сардор Рашидов ҳамроҳлик қилади. “Пахтакор” иштирокидаги матбуот анжумани 17:15 да старт олади.

“Насаф” мураббийи Шухрат Тошпўлатов ва жамоа етакчилари Ҳусниддин Алиқулов ҳамда Абдувоҳид Неъматов иштирокидаги матбуот анжумани эса 17:45 да бўлиб ўтади.

Барча турдаги ОАВ вакилларини ўйинолди тадбирларни бевосита воқеа жойидан ёритишга чорлаймиз.

Ўқилган: 782

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича