Испания кубоги, ярим финал. "Барселона" – "Севилья" 3:0

Испания кубоги мусобақасининг ярим финалидан ўрин олган "Барселона" – "Севилья" учрашуви ниҳоясига етди.

Унда 3:0 ҳисоби қайд этилди. Биринчи ўйиндаги 0:2 ҳисоби эвазига "Барса" финалга йўлланма олди.

Ўйиннинг асосий бўлимларидаги голларни Дембеле ва Пикелар киритишди. Қўшиб берилган бўлимларда эса  Брэйтуэйт жамоасини кейинги босқичга олиб чиқадиган суперголни киритди.

Шу тариқа Куман шогидлари финалга чиқишди.

Испания кубоги, ярим финал
Барселона – Севилья 3:0 (1:0, 1:0, 1:0)
Голлар: 1:0 – 12 Дембеле, 2:0 – 90 Пике, 3:0 – 95 Брэйтуэйт.
Барселона – тер Стеген, Альба, Мингеса (Фирпо, 78), Лангле, Дест (Гризманн, 63), Педри (Брэйтуэйт, 89), де Йонг, Дембеле (Тринкау, 89), Бускетс (Мориба, 78), Пике, Месси.
Севилья – Вацлик, Акунья (Рекик, 54), Кунде, Диего Карлос, Оливер Торрес (Окампос, 62), Алеиш Видаль (Навас, 54), Фернандо, Жордан (Мунир, 105), Сусо (Гомес, 79), де Йонг (Ракитич, 54), Эн-Несири.
Огоҳлантиришлар: Фернандо (37), Мингеса (67), Месси (73), Алеиш Видаль (81), Жордан (100), Кунде (101), Эн-Несири (103), Тринкау (119), Навас (120).
Четлатиш: Фернандо (90), де Йонг (103).

Ўқилган: 2703
Барселона Испания кубоги Севилья

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича