Тошкентнинг "Пахтакор" жамоаси якшана куни ўзининг мухлислари билан учрашув ўтказган. Бу ҳақида клуб матбуот хизмати хабар тарқатди.
"Унда жамоа бош мураббийи Питер Хюистра, спорт директори Жаъфар Ирисметов, стратегик ривожланиш бўйича директор ўринбосари Аваз Муталов иштирок этди. Йиғилишда мухлислар жамоанинг янги мавсумга тайёргарлиги, трансферлар, жамоанинг жорий мавсум учун мақсадлари, мухлисларга шароитлар борасида ўзларини қизиқтирган саволларни клуб раҳбариятига йўллашди ва бу борада ўзлари учун муҳим маълумотларга эга бўлишди", - дейилади хабарда.
"Пахтакор" ўз мухлислари билан учрашув ўтказди
Ўқилган: 2238