Болгариянинг София шаҳрида бокс бўйича анъанавий “Странжа-2021” халқаро мусобақаси ўз якунига етди. Қувонарлиси, Ўзбекистон терма жамоаси бу йил ҳам мусобақани юқори натижа билан якунлайдиган бўлди.
Бугун финал жангида иштирок этган 3 нафар боксчимиз Бобоусмон Батуров, Дилшод Рўзметов ва Баҳодир Жалолов ўз беллашувларини муваффақиятли ўтказиб олишди ва мусобақа ғолиблигини қўлга киритишди. Ярим финал босқичигача етиб келган Навбаҳор Ҳамидова, Шаҳобиддин Зоиров ва Асадхўжа Мўйдинхўжаев бронза медали билан тақдирландилар. Шу тариқа терма жамоамиз мусобақани 3 тадан олтин ва бронза медаллари билан якунлади.
“Странжа-2021” ғолиб ва совриндорлари:
Олтин:
-69 кг: Бобоусмон Батуров,
-81 кг:Дилшод Рўзметов
+91 кг: Баҳодир Жалолов
Бронза:
-69 кг: Навбаҳор Ҳамидова
-52 кг: Шаҳобиддин Зоиров
-63 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев
Странжа-2021: Уч нафар боксчимиз чемпионликни қўлга киритди
Ўқилган: 1705