Ляказетт Франция чемпионатига ўтиши мумкин

Лондоннинг “Арсенал” клуби ҳужумчиси Александр Ляказетт фаолиятининг кейинги қисмини “Монако” таркибида давом эттириши мумкин.

“Mirror” нашрининг хабарига кўра, 29 ёшли футболчини харид қилиш монегаскларнинг ёзги трансфер мавсумидаги асосий мақсади ҳисобланади. Ўз навбатида “Арсенал” раҳбарияти ҳам яхши таклиф бўлса, Александрни қўйиб юборишга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, Ляказетт “тўпчилар” сафига 2017 йилда Франциянинг “Лион” жамоасидан келиб қўшилган эди.

Ўқилган: 2377
Франция чемпионати

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича