Жеко “Милан”га қарши ўйинда майдонга тушмайди

Римнинг "Рома" клуби ҳужумчиси Эдин Жеко Европа Лигаси 1/16 финали доирасидаги "Брага" (3:1) билан ўйинда жароҳатга йўлиқди.

“Football Italia” нашрининг хабарига кўра, босниялик ўйинчи Италия чемпионати 24-тури доирасидаги "Милан" билан ўйинни ўтказиб юборади. Эслатиб ўтамиз, “Рома” – “Милан” тўқнашуви 28 февраль оқшомида ўтказилади.

Ўқилган: 7868
Милан

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича