"Бунёдкор-2009" Суперлига ва Про лигада иштирок этяпти

Тошкент шаҳрида 2008-2009 йилларда туғилган болалар ўртасида 10та жамоа иштирокида Суперлига ва Про лига мусобақаси ўтказилмоқда.

Учрашувлар ҳафтада бир марта, уй-сафар тизими асосида, аммо битта стадионда бўлиб ўтяпти. Мусобақада «қалдирғочлар» шарафини Алишер Ибрагимов мураббийлигидаги «Бунёдкор-2009» ҳимоя қиляпти.

Ҳозирча ҳар иккала жамоамиз ҳам мусобақада иккитадан ўйин ўтказди. Суперлига иштирокчиси бўлган тарбияланувчиларимиз 1-турда АГМКнинг 2008 йилда туғилган жамоаси билан 3:3 ҳисобида дуранг ўйнаган бўлса, 2-турда «Чиғатой»га имкониятни бой берди.

Про лига қатнашчиси бўлган «Бунёдкор» 1-турда Тошкент футбол академияси тарбияланувчиларини йирик ҳисобда мағлуб этди, аммо 2-турда «Янгиер»нинг 2008 йилда туғилган болаларига ютқазиб қўйди.

СУПЕРЛИГА
1-тур. АГМК-2008 – «БУНЁДКОР-2009» - 3:3   
2-тур. «ЧИҒАТОЙ» - «БУНЁДКОР-2009» - 4:3

ПРО ЛИГА
1-тур. «БУНЁДКОР-2009» - ТФА – 3:0   
2-тур. «ЯНГИЕР-2008» - «БУНЁДКОР-2009» - 3:1

Ўқилган: 2226
Бунёдкор

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича