Лингардга янги харидор чиқди

Ижара асосида "Вест Хем"да ёрқин ўйинлар кўрсатаётган "Манчестер Юнайтед" футболчиси Жесси Лингард учун харидорлар кўпайиб қолди.

"Лестер" жамоаси раҳбарияти ҳужумчини ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилиб кўради. "Sky Sports" нашри хабарига кўра, "тулкилар" Жессини ёзда сотиб олмоқчи. Аммо, "Вест Хэм" ҳам ижарадаги футболчисини қўйиб юбормоқчи эмас.

Эслатиб ўтамиз, феврал ойининг бошида Лондон жамоасига кўчиб ўтган Лингард 4 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.

Ўқилган: 4021
Англия чемпионати

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича