Бельерин “Арсенал”дан кетмоқчи

Лондоннинг “Арсенал” жамоаси ҳимоячиси Эктор Беллерин клубда ортиқ қолмоқчи эмас.

У мавсум якунлангандан сўнг катта эҳтимол билан Лондонни тарк этади. Экторнинг кейинги манзили “Пари Сен-Жермен” бўлиши мумкин.

Маълумот учун, футболчининг “тўпчилар” билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар мўлжалланган.

Испаниялик ҳимоячи жорий мавсум 27 ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 1 гол ва 4 та голли узатмани ёздириб қўйган.

Ўқилган: 1114
Арсенал

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича