Рэшфорд сўнгги 2 мавсумда 40та гол урди

"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Маркус Рэшфорд АПЛ 25-тури доирасида "Ньюкасл"га қарши ўйинда рақиб дарвозасини ишғол қилди.

Бу 23 ёшли ҳужумчининг ўтган мавсум бошидан буён киритган 40-голи бўлди. Бу даврда Англия чемпионатида тўп тепувчи футболчилар орасидан фақатгина Муҳаммад Салоҳ ("Ливерпуль", 47), Харри Кейн ("Тоттенхэм", 45) ва Рахим Стерлинг ("Манчестер Сити", 44) каби футболчилар Маркусдан кўпроқ гол ура олишган.

Ўқилган: 3395
Англия чемпионати

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича