Доннарумма Буффоннинг рекордини янгилади

"Милан" дарвозабони Жанлуиджи Доннарумма Италия А сериясининг 23-тури доирасида "Интер"га қарши бўлиб ўтган ўйинда иштирок этди. Мазкур баҳс италиялик посбон учун Италия чемпионати доирасида 200-баҳс бўлди.

Доннарумма мазкур натижага 21 ёшу 361 кунлигида эришди. Бу борадаги аввалги рекорд эса Жанлуиджи Буффонга тегишли бўлиб, у А серия доирасида 200та ўйин ўтказган пайтда 24 ёшу 83 кунлик эди.

Эслатиб ўтамиз, Доннарумма 2015 йилдан буён "Милан" дарвозасини қўриқлаб келмоқда. У 200та ўйинда 214та гол ўтказиб юборган.

Ўқилган: 8092
Милан

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича