Суперкубок ўйини 6 март куни Самарқандда ўтказилади

"Пахтакор" ва "Насаф" ўртасидаги Ўзбекистон Суперкубоги беллашуви Самарқанддаги "Динамо" стадионида бўлиб ўтади.

ПФЛ расман тасдиқлаган маълумотига кўра, учрашув соат 16:00да старт олади. Унда мамлакат чемпиони сифатида "Пахтакор" мезбон мақомида ўйнайди. Чемпионат ва Кубокда жамоамиз зафар қучгани сабабли Суперлигада 2-ўринни эгаллаган "Насаф" мазкур баҳсда рақибимизга айланади.

Ўқилган: 3280
Насаф Пахтакор

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича