ПСЖ Мбаппени қанчага сотмоқчи?

“Пари Сен-Жермен” клуби раҳбарияти жамоа ҳужумчиси Килиан Мбаппега харидор бўлаётган клублар сўралган трансфер пули тўланмагунча уни бошқа жамоага қўйиб юбормоқчи эмас.

“Le Parisien” нашрининг ёзишича, парижликлар 22 ёшли футболчининг маошини 30 млн еврога етказиб, у билан келишувни узайтирмоқчи. Мбаппенинг амаладаги шарномаси 2022 йилга қадар мзлжалланган. Қайд этилишича, “ПСЖ” Килианни 200 миллион евродан камига қўйиб юбормоқчи эмас.

Мбаппе 2017 йилда «Монако»дан «ПСЖ» сафига ижара асосида қўшилган бўлиб, томонлар 2018 йилда 145 миллион евро эвазига трансферни расмийлаштирган эди.

Ўқилган: 1655
Килиан Мбаппе ПСЖ Франция чемпионати

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича