Мусобақадан чиқиб кетиши аниқ бўлаётган Каталония жамоасининг муаммолари ҳақида суҳбатлашамиз.

Даҳшатдан даҳшатгача

“Барселона”нинг плей-оффдаги охирги икки ўйинини мухлислар хотирасидан бутун умрга ўчириб ташлашни исташади. “Бавария”га қарши 2:8, “ПСЖ”а қарши 1:4 ни афсуски, унутиб бўлмайди. Ярим йил аввал мюнхенликлар қандай футбол ўйнаш кераклигини кўрсатиб берганди. Ўшанда Видал, Суарес ва заҳира ўриндиғидан маъюс боқаётган Ракитичлар бор эди.

Ҳозир уччаласи “Интер”, “Атлетико” ва “Севилья”да бахтли. Месси билан машмашалар, Бартому билан боғлиқ ишлар, молиявий муаммоларга қарайдиган бўлсак, янги “Барса” ҳали пайдо бўлмади.

Голландча вариант

Роналд Куман айбдорми? Очиқчасига шундай дея олмаймиз, голландиялик мураббий шунчаки даҳшатли вазият қурбонига айланяпти. Голландия термасидаги ажойиб фаолиятидан сўнг, мураббий ўз орзусидаги жамоани бошқаришга бел боғлади.

Тан олиш керак, Куман Ла Лигадаги қўйилган вазифаларни яхши бажаряпти. “Атлетико” анча олдинда бўлса ҳам, бу ҳолда жамоа билан иккинчи ўрин учун курашиш анча машаққатли иш.

Куман кўп ишни қила олди. Мессини оз бўлса-да бахтиёр қилди, де Ёнг учун оптимал рол топиб берди, Гризманни қаерда ўйнаётганини ҳис қилишга ёрдам берди. Ундан ташқари ёшларга кўпроқ имконият беряпти. Битта ёрқин мисол, Педри. У Чемпионлар лигаси плей-офф босқичида майдонга тушди. Месси ҳам унинг ёшида плей-оффда ўйнамаганди.  Дест, Тринкао, Рики Пуч, энди тузалаётган Ансу Фати. Улар “Барса”нинг келажаги.

Батафсил ўқиш учун ссилкага босинг