Тель-Авив “Катта дубулға” мусобақасига қуръа ташланди

Эртага Исроилнинг Тель-Авив шаҳрида дзюдо бўйича “Катта дубулға” туркумига кирувчи йирик мусобақа старт олади. Бугун регламентга кўра, мусобақага бағишланган матбуот анжумани ва барча вазн тоифаларига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Унга кўра, мусобақада иштирок этадиган ҳамюртларимиз турнирни қуйидаги рақибларига қарши бошлашади:

-60 кг: Диёрбек Ўразбоев – Солиҳ Йилдиз (Туркия)
-66 кг: Сардор Нуриллаев – Исмоил Алҳассан (Нигер)
-66 кг: Муҳриддин Тиловов – Баграти Ниниашвили (Грузия)
-73 кг: Жалолиддин Бойназаров – Беҳрузи Ҳожазода (Тожикистон)
-81 кг: Шарофиддин Болтабоев – Дорин Готоноага (Молдова)
-90 кг: Давлат Бобонов – Роланд Гоз (Венгрия)
-100 кг: Муҳаммадкарим Ҳуррамов – Маттис Мадсен (Дания)
+100 кг: Алишер Юсупов – Ор Сассон (Исроил)
+100 кг: Шоҳруҳ Бахтиёров – Казбек Занкишиев (Россия)
-52 кг: Диёра Келдиёрова – Астрид Гнето (Франция)
-70 кг: Гулноза Матниязова – Живонна Скоккимарро (Германия)

Эслатиб ўтамиз, мусобақа Токио-2020 Олимпия ўйинларига рейтинг очколарини ҳам тақдим қилади. Унда ҳар бир вазн тоифасида ғолиб бўлган спортчилар ўз ҳисобларига 1000 очко ёзиб қўйишади. Мусобақа 20 февраль кунигача давом этади.

Ўқилган: 2023
UFF.uz Спорт

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича