“Тоттенхэм” футболчилари Моуриньюдан норози

“Тоттенхэм” жамоасининг бир қатор ўйинчилари бош мураббий Жозе Моуриньодан норози, деб хабар беради  “Daily Mail” нашри.

Таъкидланишича, Лондон клубида мураббийдан кўнгли қолган бир нечта футболчилар бор. Деле Алли ва Гарет Бэйл атрофидаги вазият жамоа аъзоларини ҳайрон қолдирган.

Португалиялик мутахассис аввалроқ Аллини Англия Лига Кубогидаги ўйини учун танқид қилганди. Шунингдек, Жозенинг Бэйл билан муносабатлари ёмон эканлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Таъкидлаш лозимки, “Тоттенхэм” мураббийни яқин вақтларда ишдан бўшатишни режалаштирмаяпти. Чунки шартнома муддатидан аввал бекор қилинса, Моуриньога катта миқдорда товон пули тўланиши керак.

Ўқилган: 1320
Жозе Моуринью Тоттенхэм

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича