Лэмпард "Челси"дан маош олишда давом этмоқда

Лондоннинг "Челси" клуби собиқ бош мураббийи Фрэнк Лэмпард ҳамон жамоадан маош олишда давом этмоқда. Бу ҳақда "Daily Mail" нашри хабар тарқатди.

Англиялик мутахассис июль ойи охирига қадар ўз ҳисобини ҳар ҳафта 75 минг фунтга бойитиб боради. Агар Лэмпард бошқа жамоада иш бошласа, "Челси" тўлов тўлашни тўхтатади.

Эслатиб ўтамиз, "Челси" 25 январь куни мураббийни истеъфога чиқарганди. Унинг ўрнига Томас Тухель тайинланди. Германиялик мутахассис қўлостида жамоа 5та ўйинда 4та ғалабага эришди.

Ўқилган: 1351
Фрэнк Лэмпард

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича