"Манчестер Юнайтед" Рафиньяни харид қилиши мумкин

"Манчестер Юнайтед" раҳбарияти "Лидс Юнайтед" футболчиси Рафинья Диаснинг трансферига қизиқиш билдирмоқда.

Бу ҳақда "Manchester Evening News" нашри хабар тарқатмоқда. Таъкидланишича, МЮ мутасаддилари 24 ёшли бразилияликни Бруну Фернандеш билан бирга синаб кўрмоқчи. Фернандеш ва Рафинья 2018-2019 йилги мавсумда Лиссабоннинг "Спортинг" клубида тандем ҳосил қилган эди.

Маълумот учун, Рафинья "Лидс" таркибига жорий мавсум бошланишидан аввал келиб қўшилган эди (15 миллион фунт стерлинг эвазига). У АПЛнинг 19 учрашувида 4 гол уриб, 5 та голли узатма амалга оширишга улгурди.

Ўқилган: 1160
Манчестер Юнайтед

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича