"ПСЖ" аргентиналик футболчини сотмоқчи эмас

"Пари Сен-жермен" жамоаси раҳбарияти ярим ҳимоячи Леандро Паредесни клубда олиб қолиш ниятида.

Бу ҳақда "Canal+" мухбирлари хабар бермоқда. 27 ёшли футболчига аввалроқ Миланнинг "Интер" клуби томонидан қизиқиш билдирилган эди. Бироқ, французлар Паредесни ҳар қандай таклифдан қатъи назар жамоада олиб қолиш йўлларини ўйлаб кўряпти.

Маълумот учун, Леандро жорий мавсум 15 та ўйинда майдонга тушган.

Ўқилган: 686
ПСЖ

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича