ХОҚ президенти 2022 йилги қишки Олимпиадага биринчи таклифномаларни жўнатди

Халқаро Олимпия қўмитаси (ХОҚ) президенти Томас Бах саккиз мамлакатнинг Миллий олимпия қўмиталарини расмий равишда Пекинда 2022 йили бўлиб ўтадиган қишки Олимпиадага таклиф этди.

Хитой олимпия қўмитасидан ташқари қишки Олимпия ўйинлари бошланишидан бир йил аввал замонавий Олимпия ўйинлари асосчиси Греция, “Токио-2020” Олимпия ўйинларининг мезбони Япония, 2024 йилда Парижда бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларининг мезбони Франция, 2026 йилда Милан ва Кортина-д’Ампеццода бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларининг мезбони Италия, 2028 йилда Лос-Анжелесда бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларининг мезбони АҚШ ҳамда Океания ва Африкадан аввалги қишки Олимпия ўйинларига энг кўп сонли делегацияларини юборган Австралия ва Нигериянинг олимпия қўмиталари расмий таклифномалар олдилар.

Эслатиб ўтамиз, Пекиндаги қишки Олимпия ўйинлари 2022 йил 4-20 февралда бўлиб ўтиши режалаштирилган. Тез орада мазкур таклифнома Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасига ҳам юборилиши кутилмоқда.

Ўқилган: 484
UFF.uz Спорт

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича