Аргентиналик генийга Европа футболи эшикларини очган инсон ҳақида суҳбатлашамиз.

Жуда кам кўзга кўринадиган, лекин “Барса” учун уда катта аҳамиятга эга инсон 13 январ куни 74 ёшга кирди. Замонавий футбол мухлислари Карлес Решак ҳақида жуда кам нарса билишади. У каталонияликлар сафида 328 ўйинда 81 та гол урган.

Енг охирги хотиралардан бири 2001/02 йилги мавсумда “Барселона” мураббийи сифатида омадсизликка учраган эди. Шундан кейин у ўзидан яхши хотиралар қолдиршга ҳаракат қилди.

“Мен ўйлагандимки, дўстим 17-18 ёшли бола ҳақида гапираяпти деб. У болакай эса ҳали 13 ёшда экан”.

Решак 2000 йилларда айтган бу сўзи жуда машҳур бўлиб кетди. Гап Лео Месси ҳақида кетаётганини англадингиз, шекилли.

“Барселона”нинг трансфер қўмитаси раҳбари бўлган Решак ҳалигача шу вазифани бажаради. Решак Жанубий Америкага янги футболчиларни излаш учун борганда, аргентиналик футбол агенти Орасио Гажоли билан учрашади. “У менга ёш истеъдодга эътибор қаратишимни илтимос қилди” – дейди Карлес.

Аммо Карлеснинг бунга муносабати бошқача бўлди: “Мен унга эътибор қаратишни истамайман. Бундай ёшдаги болакай билан шартнома имзолаш қийин кечишини биласан-ку”.

Решакнинг позитсияси аниқ эди, лекин ҳаётда баъзан принсипларга қарши бориб туриш лозим.

Батафсил ўқиш учун ссилкага босинг