Мерсисайднинг "Ливерпуль" клуби ярим ҳимоячиси Жоржиньо Вейналдум ушбу ёзда жамоани тарк этиши мумкин.
Унинг хизматларига "Барселона" қизиқиш билдирмоқда. Немис матбуоти "Ливерпуль" аллақачон Жоржиньога ўринбосар топгани ҳақида ёзмоқда. Таъкидланишича, "қизиллар" ёзги трансфер мавсумида Мёнхенгладбахнинг "Боруссия" клуби ярим ҳимоячиси Флориан Нойхаусни харид қилади.
Маълумот учун, "Transfermarkt" портали мазкур футболчини 38 миллион еврога баҳоламоқда.
"Ливерпуль" раҳбарияти Вейналдумга ўринбосар топди
Ўқилган: 1211