Токио-2020 объектлари: Мусасино Форест Спорт Плаза

Мусасино Форест Спорт Плаза – Токио префектурасининг Тёфу шаҳрида жойлашган кўп функцияли спорт мажмуаси. Олимпия ва Паралимпия ўйинлари учун Махсус барпо этилган ушбу мажмуа 2017 йил 25 ноябрда очилган.

Мусасино Форест Спорт Плаза 10000 нафардан кўпроқ томошабинга мўлжалланган арена ўз ичида сузиш ҳавзаси, гимнастика зали, бир неча фитнес майдонлари ва бошқа бўлимларни мужассамлаштирган. Мажмуа қурилишига 300 миллион долларидан кўпроқ маблағ сарфланган.

Олимпия ўйинлари ўтказилиш пайтида ушбу мажмуада бадминтон, шунингдек, беш курашнинг қиличбозлик мусобақалари бўлиб ўтади. Паралимпия ўйинларида эса Мусасино Форест Спорт Плазада баскетбол мусобақалари ўтказилади.

Ўқилган: 459
UFF.uz Спорт

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича