Футзал. Иккинчи ўйинда аламли мағлубият

Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 11-тур учрашувлари давом этади.

Бугун Абдулла Бўриев мураббийлигидаги «Бунёдкор» турнинг иккинчи ўйинини ўтказди. «Бунёдкор» академиясининг спорт мажмуасида ўтказилган баҳсда рақиб Жиззахнинг «Хуахин Жиззах» жамоаси бўлди. Жуда қизиқарли, кескин курашларга бой, асабий руҳда ўтган беллашувда аламли мағлубиятга учрадик. Оддий вазиятлардаги иккита хато жамоамизга қимматга тушди. Рақиб дарвозаси олдида етарлича хавфли вазиятларни юзага келтирган футзалчиларимиз имкониятларни кўкка совуришди. Дарвозабон билан бирга-бир вазиятлар, узоқ ва яқин масофалардан йўлланган зарбаларнинг барчаси бесамар кетди. Оқибатда аламли тарзда мағлуб бўлдик.

Ўзбекистон чемпионати. 11-тур
«ХУАХИН ЖИЗЗАХ» - «БУНЁДКОР» - 2:1 (1:1)
11 февраль. Тошкент. «Бунёдкор» спорт мажмуаси.
Ҳакамлар: Жамолиддин Қосимов, Мурод Аъзамжонов, Фурқат Азизов, Маҳмуд Рустамов.
Назоратчи: Темур Абдуллаев.
ПФЛ вакили: Жамшид Имомов.
«Хуахин Жиззах»: Тўйчибой Бердиев, Шаҳзод Саъдиев, Дониёрбек Тоҳиров, Отамурод Жуманов, Дилмурод Жумаев.
Захирадагилар: Аббос Элмуродов, Лочинбек Қорабеков, Сирожиддин Шокиров, Давлат Ибрагимов, Соҳиб Нарзуллаев, Дониёр Саидов.
«Бунёдкор»: Ислом Салимов, Жасур Содиқов, Шоҳруҳ Шокаримов, Хуршид Нажимов, Олимжон Воҳидов.
Захирадагилар: Хайрулло Солихов, Асилбек Исроилов, Мирзоҳид Ҳайдархўжаев, Шомақсуд Шобаҳромов, Умиджон Зайниддинов, Шаҳриёр Мирзакаримов, Нурилло Саъдуллаев, Алишер Холмуҳаммедов.
Голлар: Соҳиб Нарзуллаев, 3 - 1:0. Олимжон Воҳидов, 8 - 1:1. Соҳиб Нарзуллаев, 23 - 2:1.
Огоҳлантиришлар: Асилбек Исроилов, 12. Давлат Ибрагимов, 15. Дониёр Тоҳиров, 22. Хуршид Нажимов, 26. Жасур Содиқов, 36. Алишер Холмуҳаммедов, 40.
Четлатиш: Жасур Содиқов, 40.

Ўқилган: 1763
Футзал. Ўзбекистон

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича