Клублар ўртасидаги ЖЧ, финал. "Бавария" – "Тигрес" Мексика 1:0

Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг финалида "Бавария" жамоаси Мексиканинг "Тигрес" клубини қабул қилди ва 1:0 ҳисобида доғда қолдирди.

Павар томонидан урилган ягона гол мюнхенликларга бош совринни тақдим этди.

Шу тариқа "Бавария" - клублар ўртасида Жаҳон чемпиони бўлди.

Клублар ўртасидаги ЖЧ, финал
Бавария Германия – Тигрес Мексика 1:0 (0:0, 1:0)
Гол: 1:0 – 59 Павар.
Бавария – Нойер, Зюле, Дэвис, Павар, Алаба, Коман (Дуглас Коста, 73), Киммих, Сане (Мусиала, 73), Гнабри (Толиссо, 64), Люка Эрнандес, Левандовски (Шупо-Мотинг, 73).
Тигрес – Гусман, Рейес, Сальседо, Родригес (Киньонес, 80), Писарро, Дуэньяс, Акино, Рафаэл Кариока, Киньонес, Гонсалес, Жиньяк.
Огоҳлантиришлар: Дуэньяс (42), Родригес (69), Рафаэл Кариока (90).

Ўқилган: 672
Бавария Клублар ўртасидаги ЖЧ

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича