Футзал бўйича олий лига 11-тур 2-кунида "Пахтакор" АГМКга 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди.
Ўйин мобайнида тўлиқ устунлик қилган жамоамиз кўплаб қулай имкониятлардан фойдалана олмади. Номдор рақибни бутун учрашув давомида чуқур ҳимояда ўйнашга мажбур қилган футзалчиларимиздан омад юз ўгирди. Бир неча вазиятларда улар деярли бўш қолган дарвозани ҳам ишғол қила олишмади. Рақиб эса кам сонли ҳужумларидан иккитасини голга айлантирди. Мағлубиятга қарамай, "Пахтакор" ҳамон пешқадамликни давом эттирмоқда. Жамоамиз АГМКдан 2 очкога ўзиб кетган.
Эртага 11-турнинг якуний ўйинида "Навбаҳор" билан баҳс ўтказилади.
"Милан" Кессье билан шартномани узайтирмоқчи
Италиянинг "Милан" жамоаси раҳбарияти яримҳимоячи Франк Кессье билан амалдаги шартномани узайтириш ниятида.
Бу ҳақда таниқли журналист Николо Скира хабар беради. Клуб билан амалдаги келишуви 2022 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган ивуарлик футболчи энди узоқ муддатли битим борасида ўйлаб кўрмоқда. Маълумот учун, жорий мавсум 30 та ўйинда майдонга тушган Кессье 7 гол, 3 та голли узатмани амалга оширди.
"Пахтакор" футзал жамоаси мағлубиятга учради
Ўқилган: 1943