Aлександр Петров: Ўйлашимча, ҳақли тарзда ғалабага эришдик

Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 11-туридан ўрин олган марказий учрашувда AГМК ва “Пахтакор” жамоалари кураш олиб боришди. Муросасиз кечган учрашувда олмалиқликлар ғалаба қозониб, муҳим 3 очкони қўлга киритишди. Бу борада AГМК жамоаси бош мураббийи Aлександр Петров ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Биз учрашув охиригача бор кучимиз билан ўйнадик ва ғалаба қозондик. Шогирдларим терма жамоа йиғини, Aргентина терма жамоаси билан кечган иккита ўртоқлик учрашувидан сўнг чарчаганига қарамасдан, бугун мураббийлар штаби барча кўрсатмаларига риоя қилган ҳолда, чиройли ўйин кўрсатишди. Охирги 10 кун ичида 4та учрашув ўтказиш спортчи организми учун қийинчиликларни туғдириши мумкинлигини ҳисобга олиб, енгил машғулотлар ўтказаяпмиз.

“Пахтакор” жамоаси – чемпионатдаги асосий рақибимиз. 4-даврадаги ўзаро ўйинимизда чемпионлик ҳал бўлади, деб ўйлайман, - таъкидлади Aлександр Петров.

Ўқилган: 1340
Футзал. Ўзбекистон

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича