"Бавария" Камавингага қизиқиб қолди

"Ренн" жамоасининг 18 ёшли ярим ҳимоячиси Эдуардо Камавинга фаолиятини Германия Бундеслигасида давом эттириши мумкин.

Футболчига Мюнхеннинг "Бавария" клуби қизиқиш билдирмоқда. Германиянинг амалдаги чемпиони Камавингани ёзда харид қилишни режалаштирмоқда.

Иқтидорли ўйинчининг француз клуби билан тузган шартномаси 2022 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Олдинроқ ўйинчига "Реал" ва "Ювентус" клублари қизиқиш билдираётгани айтилган эди.

Ўқилган: 515
Бавария

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича