"Бавария" Фекир билан қизиқиб қолди

“Бетис” клуби ярим ҳимоячиси Набил Фекир фаолиятини Германия чемпионатида давом эттириши мумкин.

Испан жамоасида молиявий муаммолар юзага келган, раҳбарият шу туфайли ёзги трансфер мавсумида етакчи футболчиларни сотиб юбормоқчи. Мюнхеннинг "Бавария" клуб ушбу вазиятдан фойдаланиб қолишни мақсад қилган.

Маълумот учун, 27 ёшли франциялик футболчи жорий мавсум 25 учрашувда майдонга тушган. Унинг "Реал Бетис" билан амалдаги шартномаси 2023 йил ёзига қадар тузилган.

Ўқилган: 4328
Бавария Германия чемпионати

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича