"Реал"га Лукаку керак

Миланнинг "Интер" клуби ҳужумчиси Ромелу Лукаку "Реал Мадрид" эътиборига тушиб қолди.

"Қироллик клуби" 27 ёшли футболчини ёзги трансферлар ойнасида харид қилишга уриниб кўради. Ўз навбатида "Манчестер Сити" ҳам бельгиялик ўйинчига Серхио Агуэронинг ўринбосари сифатида қарамоқда.

Жорий мавсум Италия чемпионатида 20та ўйин ўтказган Лукаку 14 гол, 3 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Ўқилган: 1867
Реал Мадрид Ромелу Лукаку

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича