Пекин-2022 Олимпия шаҳарчасининг қурилиши июнда якунланади

“Пекин-2022″ Ташкилий қўмитаси бўлажак қишки Олимпия ўйинларининг бир неча ҳал қилувчи объектларида қурилиш ишлари ниҳоясига етганлигини маълум қилди. Шунингдек, мусобақалар қатнашчилари яшайдиган Олимпия шаҳарчаси фойдаланишга топширилишининг муддати ҳам айтилди.

Ҳозирнинг ўзида Миллий конькида югуриш маркази, фигурали учиш ва шoрт-трек мусобақалари ўтказиладиган Пекиндаги Давлат спорт саройи, кёрлингчиларни қабул қилиб оладиган Миллий сузиш мажмуаси фойдаланишга топширилган. 2022 йилги қишки Олимпия ўйинлари учун мўлжалланган яна 13 объектда қурилиш ишлари давом этмоқда.

Олимпия шаҳарчасида 2300 спортчи ва расмий делегациялар аъзолари жойлашади. Ташкилий қўмита ушбу объектдаги қурилиш ишлари июнда якунланишини мўлжалламоқда. Боблсей, чана ва скелетончиларнинг баҳсини Пекиндан 86 километр узоқликдаги Яницин қабул қилади.

Чанғи спорти, сноуборд ва биатлон вакиллари Олимпиада медаллари учун курашни Пекиндан 193 километр масофада жойлашган Чжанцзякоудаги марказда олиб борадилар. Ташкилотчилар улар учун ҳам Олимпия шаҳарчаси барпо этмоқдалар.

Ўқилган: 1524
UFF.uz Спорт

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича