"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Раҳим Стерлинг АПЛ 23-тури доирасидаги "Ливерпуль"га қарши ўйинда Алиссон дарвозасини ишғол қилди.
Эътиборли жиҳати шундаки, 26 ёшли англиялик футболчи Пеп Гвардиола қўл остида 100 ва ундан ортиқ гол уришга муваффақ бўлган 3-ўйинчига айланди.
Стерлингга қадар бундай натижа "Барселона" сардори Лионель Месси (211 гол) ва "шаҳарликлар" ҳужумчиси Серхио Агуэро (120) эришган эди.
Стерлинг – Гвардиоланинг 100 ва ундан ортиқ гол урган 3-шогирди
Ўқилган: 2938