"Ювентус" Заньоло учун курашяпти

Туриннинг "Ювентус" клуби мутасаддилари "Рома" яримҳимоячиси Николо Заньолони харид қилиш фикридан воз кечмаган.

Итальян матбуоти берган маълумотга кўра, "бўрилар" яқинда "кекса синьора"нинг 40 миллион евролик таклифини рад қилган. "Ювентус" 21 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олиш учун ҳаракат қилиб кўради.

Маълумот учун, Заньолонинг "Рома" билан амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Ўқилган: 9421
Италия чемпионати Ювентус

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича