Зидан журналистга кескин жавоб қайтарди

Матбуот анжуманида "Қироллик клуб" бош мураббийи Зинедин Зидан истеъфоси ҳақида савол берган мухбирга кескин жавоб қайтарди:

"Сиз жиддий айтяпсизми? Ўтган мавсум Ла Лигада ғолиб чиқдик. Биз "Реал" Мадридмиз! Келгуси йилда баъзи ўзгаришлар бўлиши мумкин. Аммо бу йил биз курашиш ҳуқуқига эгамиз.

Жанг қилайлик. 10 йил олдин эмас, ўтган йили чемпионликни қўлга киритдик. Бунга озгина ҳурмат кўрсатинг. Сиз журналистлар жуда кўп гапирасиз. Аммо жавобгарликни ўз зиммангизга олишингиз керак. Мени юзимга айтинг: кетишингизни истайман, деб. Буни менга айтиш керак, орқамдан эмас!", - деди Зидан.

Ўқилган: 823
Зинедин Зидан

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича