Милинкович-Савич: "Реал"да ўйнашни орзу қиламан

Римнинг "Лацио" клуби ярим ҳимоячиси Сергей Милинкович-Савич Мадриднинг "Реал" жамоасида ўйнамоқчи.

"Бизни Европа Чемпионлар Лигасида "Бавария"га қарши ўйин кутиб турибди. Осон бўдмайди. Умуман олганда, "Реал"га қарши ўйнашимизни хоҳлагандим. "Қироллик клуби" футболчилари билан кийим алмаштирардим.

Мен болалигимдан "Реал"да ўйнашни орзу қилганман. Бу менинг фаолиятимдаги энг асосий мақсадим, унга етишиш учун бор кучимни ишга соламан", – деди Сербия терма жамоаси аъзоси.

Ўқилган: 1526
Реал Мадрид

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича