"Интер" бразилиялик ҳимоячига қизиқмоқда

Франциянинг "Лион" клуби ярим ҳимоячиси Бруну Гимараеш фаолиятини Италия А Сериясида давом эттириши мумкин.

23 ёшли бразилиялик футболчининг хизматларига Миланнинг "Интер" клуби қизиқиш билдирмоқда. Маълумот учун, Гимараеш "Лион" таркибига 2020 йили "Атлетико Паранаэнсе" сафидан 20 милилон евро эвазига келиб қўшилган эди. У Франция чемпионатининг жорий мавсумида 20 та ўйин ўтказиб, биттадан гол ва голли узатмага муаллифлик қилди.

Ўқилган: 4438
Италия чемпионати

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича