"Бунёдкор": Жамоамиз машғулотларга қайтди, бугун ўртоқлик ўйини бор

Фарғона шаҳрида бўлиб ўтган «Ҳоким Кубоги-2021»да иштирок этиб қайтган футболчиларимиз бир кунлик таътилдан сўнг машғулотларга қайтди.

Марат Мифтахуддинов мураббийлигидаги «қалдирғочлар» бугун очиқ майдонда машғулотлар ўтказди. Машғулотларда барча ўйинчилар иштирок этди. Бугун жамоамиз навбатдаги назорат учрашувларида майдонга тушади.  Қуйида жамоамизнинг бир ҳафталик режасидан ўрин олган ўртоқлик учрашувлари билан танишишингиз мумкин. Наорат ўйинларининг барчаси «Бунёдкор» академияси майдонларида ўтказилади.

Ўртоқлик учрашувлари
6 февраль (шанба)
12:00 «Бунёдкор» - «Янгиер»
14:00 «Бунёдкор» - «Динамо»

8 февраль (душанба)
12:00 «Бунёдкор» - «Машъал»

13 февраль (шанба)
12:00 «Бунёдкор» - «Нефтчи»

Ўқилган: 2173
Бунёдкор

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича